Хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчилар тегишли тартибда эмланганлик сертификати ёки паспортига эга бўлган (электрон QR code) тақдирда, улардан ПЦР тест натижаси ҳамда коронавирус инфекциясига экспресс-антиген тест топшириши талаб этилмайди.
Ташриф буюрувчилар тегишли тартибда эмланганлик сертификати ёки паспортига эга бўлмаган тақдирда республикага ташриф буюришидан камида 72 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЦР тест натижаси (электрон QR code) ёки чегара ўтиш пунктларида экспресс-антиген тест топшириши бўйича манфий натижали маълумотномага эга булишлари лозим.
Бунда, 12 ёшга тўлмаган болалардан эмланганлик сертификати ёки паспорти, ПЦР тест натижаси ва экспресс-антиген тест топшириши талаб этилмайди.