Ўзбекистонда 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган парламент сайловларига тайёргарлик кўриш мақсадида «saylov.mfa.uz» сайти ишга туширилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Мазкур сайт Ўзбекистон Республикасининг хориждаги фуқароларига консуллик ҳисобида турмасдан овоз бериш учун сайловчилар рўйхатига киритишга электрон мурожаат қилиш имконини беради.
Шунингдек, мазкур платформа орқали хориждаги фуқаролар экстерриториал тамойили асосида ўзлари танлаган сайлов участкасини ўзгартириш имконияти қўшимча қулайлик сифатида жорий этилди.