Марказий сайлов комиссиясининг (МСК) бугун бўлиб ўтган мажлисида Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкаларини тузишга оид масала кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Мажлисда Ташқи ишлар вазирлиги томонидан «E-saylov» ахборот тизими орқали юборилган тақдимномага асосан МСКнинг хорижий давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналар ҳузурида сайлов участкаларини тузиш бўйича қарори қабул қилинди.
Жумладан, Ўзбекистоннинг 39 та чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 56 та сайлов участкалари тузилиши белгиланди.
Шунингдек, мамлакатимизнинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузуридаги сайлов участкалари Тошкент шаҳри ҳудудига бириктирилди.