Мамлакатимиз Бош консулхонаси томонидан Екатеринбург шаҳридаги «Глобал строй» МЧЖда вақтинча меҳнат қилаётган ватандошлар иштирокида Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотлар мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ўтказилди.
Учрашув аввалида Ўзбекистон раҳбарияти томонидан ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва бошқа йўналишларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шунингдек, хорижда ишлаётган ватандошларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берилди.
Иштирокчилар мамлакатимизда давом этаётган конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти билан танишди. Бош қомусимиз фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва турмуш шароитларини яхшилашга хизмат қиладиган муҳим янги нормалар билан тўлдирилаётгани қайд этилди.
Бош қомусимизга киритилаётган янги нормалар «Инсон қадри учун» ғоясини ўзида мужассам этгани, бунда мамлакатимизнинг ҳар бир фуқаросининг манфаатлари тўлақонли ўз ифодасини топаётганлигига алоҳида эътибор қартилди.
Ўз навбатида, ватандошларимиз конституциявий ислоҳотлар жараёнида фаол қатнашиш ҳар бир Ўзбекистон фуқаросининг бурчи эканини таъкидлаш баробарида Бош консулхона томонидан меҳнат мингратларига қаратилаётган эътибор учун миннатдорлик билдирдиар.