Ўзбекистон Президенти шарафига расмий қабул маросими ўтказилди

Аммон шаҳридаги “Ал-Ҳусайния” саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шарафига Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн томонидан расмий қабул маросими уюштирилди.

Давлатимиз раҳбари ва рафиқасини Иордания Подшоҳи ва Маликаси самимий қарши олдилар.

Image

Етакчилар икки мамлакат расмий делегациялари аъзоларини қутладилар.

Image

Давлатлар мадҳияси янгради. Биргаликда суратга тушилди.

Image

Тадбирда Иордания ҳукмрон оиласи аъзолари ва юқори мартабали давлат арбоблари ҳам иштирок этди.

Image
Image
Image