Ўзбекистон ва Япония етакчилари телефон орқали мулоқот қилдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 август куни япон томонининг ташаббуси билан Япония Бош вазири Фумио Кишида билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлатимиз раҳбари Япониянинг жануби-шарқида кучли зилзила рўй бергани ва цунами кутилаётганидан хавотир билдирди.

Ўзбекистон Япония томонининг «Марказий Осиё + Япония» биринчи саммитини ўтказиш ва Бош вазир Кишиданинг жорий йил 10-11 август кунларига режалаштирилган мамлакатимизга расмий ташрифи муддатларини кўчириш тўғрисидаги қарорини тўлиқ тушуниши таъкидланди.

Тайёргарлик тадбирларини давом эттириш ва ташрифни ташкил этишнинг янги муддатларини дипломатик каналлар орқали келишишга аҳдлашиб олинди.