Ўзбекистон ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Австрия элчиси билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси Мунира Аминова Австриянинг юртимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Маттиас Радостич билан учрашиб, икки томонлама ҳамкорликнинг  муҳим жиҳатларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзаро мулоқот чоғида томонлар инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, таълим ва меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик қилиш каби масалаларга тўхталиб ўтишди. Шунингдек, виза режимини соддалаштириш,  техник ва грант ёрдамлари кўламини кенгайтириш, қўшма тадбирлар ўтказиш истиқболлари муҳокама марказида бўлди. 

Учрашув иштирокчилари мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар ижобий динамикасини қайд этиб, бўлажак икки томонлама тадбирлар доирасида  ҳамкорликни янада ривожлантиришга  тайёр эканликларини билдирдилар.