Ўзбекистон Республикаси Президенти Корея Республикасига келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида давлат ташрифи билан Сеул шаҳрига келди.

Корея Республикаси Ҳарбий-ҳаво кучларининг Сеулдаги авиабазасида олий мартабали меҳмонларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари шарафига фахрий қоровул саф тортди, артиллерия тўпларидан салют берилди.

5274050283229095556

Ўзбекистон Президентини Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Ку Юн Чхоль ҳамда бошқа расмийлар кутиб олди.

5274050283229095557

Уч кунлик ташриф доирасида Корея Республикаси Президенти Ли Чжэ Мён билан тор доирада ва кенгайтирилган таркибда музокаралар, Миллий Ассамблея Спикери Чо Чжон Шик, Бош вазир Хан Сон Сук, Кореянинг йирик компаниялари ва молия институтлари раҳбарлари ҳамда ушбу мамлакатда истиқомат қилаётган ватандошлар билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

5274050283229095558

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари Ўзбекистон – Корея бизнес форумининг очилишида нутқ сўзлайди.

5274050283229095559

16 сентябрь куни Президентимиз биринчи “Марказий Осиё – Корея Республикаси” саммитида иштирок этади.

5274050283229095560

Ташрифнинг сиёсий ва иқтисодий кун тартибидаги тадбирлар билан бир вақтда Корея пойтахти ва бошқа шаҳарларида Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади.

5274050283229095561