2711/21

"Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" эсдалик нишони билан тақдирлаш маросими

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 августдаги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистоннинг Aвстриядаги дипломатик ваколатхонасида "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" эсдалик нишони билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу маросимда мамлакатимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини оширишга қўшаётган катта ҳиссаси учун элчихона учинчи котиби Рустам Худойбердиев мазкур эсдалик нишони билан тақдирланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг буйруғига биноан, элчихона консули Қодиржон Мухаммадиевга Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи барқарор ривожланиш ва самарали бошқарув бўйича махсус преференциялар тизимига (GSP+) аъзо давлат мақомини олишига қўшган муносиб ҳиссаси учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири A.Комилов номидан ташаккурнома эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг Aвстриядаги элчихонаси дипломатларни юксак мукофотлари билан табриклайди ва уларга янги зафарлар тилаб қолади!