1610/21

Коронавирус пандемияси даврида хорижий давлатлар ҳудудидан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюриш бўйича тартиблар тўғрисидаги МАЪЛУМОТ

Ҳаво ва темир йўл орқали ташриф буюраётган шахслар Ўзбекистон Республикасига келиш учун ҳаво ёки темир йўл қатновига рўйхатдан ўтишдан олдин сўнгги 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда коронавирус инфекциясига фақат ПЗР (полимера занжирли реакция) орқали текширилиб, манфий кўрсаткичга эга деб топилган маълумотномани тақдим қилади.

ПЗР тест ўтказиш орқали коронавирус инфекцияси мавжудлигини текшириш ҳуқуқига эга лабораториялар ва тиббиёт муассасалари рўйхати қуйидаги ҳаволада қайд қилинган:

http://www.sanepid.uz/oz/docs/hududidagi-tibbiyot-muassasalari-va-laboratoriyalar.

Ўзбекистон Республикасига автойўл чегара ўтказиш пунктлари оркали кириб келаётган шахслар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан чегара ўтказиш пунктларида фаолият юритадиган махсус клиника ёки лабораторияларда коронавирус инфекцияси антигенини экспресс тест текшируви орқали манфий натижа қайд этилган маълумотнома тақдим этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритилади.

“Сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилган давлатлардан кириб келаётган шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришда мажбуриятнома тўлдирган ҳолда, 14 кунга яшаш жойи бўйича ёки меҳмонхонада уй карантинини ўташи талаб этилади.

Ўзбекистон Республикасига турист сифатида келаётган чет эл фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат қилмайдиган фуқаролиги бўлмаган шахсларни таклиф қилган туроператор томонидан Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва Давлат божхона қўмитаси вакилларига зарурат бўлганда туризм хизмати кўрсатилаётган шахслар ва туризм хизматини кўрсатиш шартномаси тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ваучер тақдим қилинади.

Ўзбекистон Республикасининг давлат чегаралари ўтиш пунктларида, халқаро аэропорт ҳамда вокзаллардан Ўзбекистонга “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилган давлатлардан туроператор ёки турагент хизматларидан фойдаланмаган ҳолда мустақил ташриф буюраётган туристлар умумий тартибда кириб келиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикасига кириш вақтида турист томонидан коронавирус инфекциясининг мавжуд аломатлари туфайли топширилган тест натижалари мусбат чиққанда ўз мамлакатига қайтиб кетиш масаласи шу кундаги муайян авиакомпания ёки бошқа транспорт компанияларининг йўловчиларни ташиш тартибига мувофиқ амалга оширилади.