212/22

Хитой етакчиси тантанали кутиб олинди

15 сентябрь куни Самарқанддаги Конгресс марказида давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Хитой Халқ Республикаси Раисини расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Раиси Си Цзиньпин шоҳсупага кўтарилдилар. Икки давлат мадҳиялари янгради. Фахрий қоровул тантанали равишда саф тортиб ўтди.

Маросимда икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари ҳам ҳозир бўлди.

Биргаликда суратга тушилгандан сўнг Ўзбекистон ва Хитой етакчиларининг музокаралари бошланди.