КЕЛАЖАККА ДАХЛДОР ДАСТУР

Шу кунларда мамлакатимизда президент сайлови муносабати билан тарғибот-ташвиқот ишлари авж палласига кирди. ҳар бир фуқаро шу азиз юртимизнинг келажагига бефарқ бўлмаган фарзанд сифатида сайлов жараёнига алоҳида эътибор қаратмоқда.

 Маълумки, бу галги президент сайловида бешта сиёсий партиядан бешта номзод кўрсатилди. улар халқимиз учун ўз сайловолди дастурларини эълон қилди. Бу ҳам мамлакатимизда демократик тамойилларнинг, сайловда шаффофлик, адолат устуворлигининг ўзига хос намойиши бўлди. эндиги гап халқимизнинг президентликка муносиб номзодни танлаб олишида қолди.

Таълим ва фан жамиятни тараққиётга элтувчи асосий мезон, драйвер ҳисобланади.

Илм-фан — адолат ва тараққиёт омили йўналиши муҳим аҳамиятга эга. Бугунги кунда Бутун дунёда, таъБир жоиз Бўлса айтиш мумкинки, ҳар Бир соҳада ривожланиш учун шиддатли рақоБат муҳити юзага келган. ана шундай муҳитда фақат замонавий илм-фан, юқори технологиялар ва инновация ютуқларини кенг жорий этиш орқали тараққиёт сари илдамлаш мумкин.

         Мен “Адолат” СДП аъзоси бўлганим учун ҳам партиямиз номзодини яхши танийман. Баҳром Абдуҳалимов ҳар бир ишга масъулият билан ёндашади. Бирор ишни бошласа, охирига етказишга ҳаракат қилади.

Б.Абдуҳалимов Тошкент давлат университетининг шарқшунослик факультетида араб тили филологияси бўйича таълим олган.

Баҳром Абдуҳалимов шарқшунос сифатида амалиётни ҳам, илм-фан соҳасида тадқиқотчиликни ҳам биргаликда олиб борди.

У Ливия Араб Рес публикасида таржимон, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Хорижий мамлакатлар билан илмий-техник ҳамкорликлар бошқармасида етакчи ходим, ҳарбий таржимон сифатида фаолият юритди.

1985 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институтида кичик илмий ходимликдан бошлаб, 2003 йилда илмий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимигача бўлган йўлни босиб ўтди. Тарих фанлари номзоди, тарих фанлари доктори илмий унвонларига муносиб тадқиқотларни амалга оширди.

У 2003-2005 йилларда Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети проректори, кейинчалик ЎзРфА Шарқшунослик институти директори, 2006-2008 йилларда Президент маслаҳатчиси лавозимларида ишлаган. Айни пайтда Баҳром Абдуҳалимов ЎзРфА Шарқшунослик инсититути директори ва фанлар академияси вицепрезиденти, шунингдек, “Адолат” СдП сиёсий кенгаши раиси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Баҳром Абдуҳалимовнинг асосий илмий-тадқиқот мавзуси IX асрда Бағдодда фаолият юритган “Байт ул-ҳикма” билан боғлиқ. Тарихда Бағдод Маъмун академияси деб ном олган бу илм-маърифат масканида математика, астрономия, табобат, кимё, география ва бошқа фанлардан жуда кўп кашфиётлар қилинган ҳамда бу кашфиётларни амалга оширишда Марказий осиёлик алломалар — Муҳаммад Мусо Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Аҳмад Марвазий, Яҳё ибн Абу Мансур, Аҳмад ас-Сарахсий, Аббос ал-Жавҳарий, Аҳмад ас-Сағоний, Абдуллоҳ ибн Амажур ат-Туркий каби аждодларимиз қолдирган илмий мероснинг аҳамияти катта бўлган. Баҳром Абдуҳалимов ана шу академиянинг дунё тарихида тутган ўрни ва бу борада Марказий осиёлик алломаларнинг ҳиссаси хусусида “Байт ул-ҳикма” ва Марказий Осиё олимларининг Бағдоддаги илмий фаолияти (IX-XI асрларда аниқ ва табиий фанлар)” монографиясини яратди.

Олимнинг 100 га яқин мақола, рисола ва монографиялари чоп этилган. Аҳмад Фарғонийнинг Англиядаги Бодлиан кутубхонасида сақланиб қолган “Астрономия асослари” номли қўлёзмаси ҳам Баҳром Абдуҳалимов томонидан тадқиқ этилган.

Баҳром Абдуҳалимов турли йилларда кўплаб халқаро анжуманларнинг ташкил этилишида фаол қатнашди ва илмий маърузалар қилди.

Баҳром Абдуҳалимов Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти сифатида илмий-тадқиқот натижаларини ҳаётга жорий этиш, фан ва таълим тизимлари интеграциясини кучайтириш ишларига бош-қош бўлиб, юқори малакали илмий мутахассисларни тайёрлаш, бу жараёнда халқаро илмий ҳамкорликни жадаллаштириш, олимларнинг обрў-эътибори, ижтимоий мақомини оширишга йўналтирилган илмий-ташкилий чора-тадбирларни мувофиқлаштириб келмоқда.

Шунингдек, Баҳром Абдуҳалимов партия нуфузини янада ошириш, сон ва сифат жиҳатидан янгилаш, “Адолат” социал-демократик партиясининг давлат ҳокимияти вакиллик органларидаги депутатлик гуруҳлари фаолиятини янада мустаҳкамлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда ҳам жонбозлик кўрсатиб келмоқда.

“Адолат” СДП ўз олдига яқин ва ўрта муддатли стратегик вазифаларни белгилаш ва уларни амалга ошириш вазифасини қўйди: мамлакатимиз қудратини янада мустаҳкамлаш, эркин бозор иқтисодига асосланган адолатли демократик давлат қуришни давом эттириш, фуқаролик жамиятини шакллантиришни жадаллаштириш ва фуқаролик жамияти институтларини мустаҳкамлаш, халқимиз турмуш даражасини янада ошириш, халқаро муносабатларда Ўзбекистон нуфузини кўтариш ҳамда иштирокини кенгайтириш каби масалалар Баҳром Абдуҳалимовнинг сайловолди дас турида 10 та устувор йўналиш сифатида ўз аксини топган.

Мен номзоднинг сайловолди дастуридан ўрин олган айрим устувор йўналишларга алоҳида тўхталиб ўтмоқчиман.

Жумладан, дастурда адолатли жамият ва адолатпарвар давлат қуриш, ижтимоий адолатни қарор топтириш, таълим соҳасида адолат устуворлигини таъминлаш, юксак маънавият билан тараққий этишга алоҳида эътибор қаратилган.

Айниқса, илм-фан — адолат ва тараққиёт омили йўналиши муҳим аҳамиятга эга. Бугунги кунда бутун дунёда, таъбир жоиз бўлса айтиш мумкинки, ҳар бир соҳада ривожланиш учун шиддатли рақобат муҳити юзага келган. Ана шундай муҳитда фақат замонавий илм-фан, юқори технологиялар ва инновация ютуқларини кенг жорий этиш орқали тараққиёт сари илдамлаш мумкин.

Бутун дунёда тараққиётнинг тамал тоши, мамлакатни қудратли, миллатни буюк эта оладиган соҳа, шубҳасиз, илм-фандир. Шу боис, жаҳоннинг етакчи давлатлари илм-фанни ривожлантиришга биринчи галдаги вазифа сифатида қарайди. Жумладан, бугунги кунда мамлакатимизда барча соҳалар сингари илм-фан соҳасида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани бежиз эмас. Зеро, Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишда илм-фаннинг аҳамияти катта.

Маълумки, кейинги йилларда мамлакатимизда илм-фанни ривожлантириш, юқори билим ва малакага эга бўлган, рақобатдош кадрлар тайёрлаш мақсадида олий ўқув юртлари сони бир неча баробарга оширилди, шунингдек, ўттизга яқин хорижий олий таълим муассасаларининг филиаллари очилди. Номзод ўз дастурида мазкур ислоҳотлар жараёнини қўллаб-қувватлаб, уни янада самарали давом эттириш тарафдори эканлигини билдирган.

“Адолат” СДП адолатпарвар жамият ва давлат барпо этишда таълим, илм-фан ва инновациянинг аҳамиятини ошириш чораларини қўллаб-қувватлаб келмоқда. Олиб борилган ислоҳотлар самараси ўлароқ Ўзбекистон тарихида биринчи марта “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди. Чунки таълим ва фан жамиятни тараққиётга элтувчи асосий мезон, драйвер ҳисобланади.

Ўз навбатида, Баҳром Абдуҳалимов бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган олий таълим муассасаларини жаҳон университетларининг World University Rankings (QS Rankings) рўйхатига киритиш, бу жараёнда мавжуд талабларни бажариш асосида дунё тан оладиган университетлар ва марказлар қаторига қўшишга хизмат қиладиган чора-тадбирларни ҳаётга изчил татбиқ этишни таклиф қилмоқда.

Баҳром Абдуҳалимов сайловолди дастурида нафақат олимларни, балки ҳар қандай ихтиро ва ихтирочиларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш ва уларга зарур шароитларни яратишни асосий масалалардан бири сифатида белгилаб олган. Шунингдек, иқтисодиётнинг ҳақиқий локомотиви бўлган муҳандис, технолог, агроном-механизатор каби мутахассислар сонини янада кўпайтириш, малакасини ошириш чораларини кўришга эътибор қаратмоқда. Ушбу чоралар сифатли кадрлар ва мақсадли мутахассис тайёрлашга, уларнинг юртимиз меҳнат бозорида ўз ўрнини топишига хизмат қилади. Меҳнат бозорида зарур ва эҳтиёж мавжуд мутахассисликларни аниқлаб, олий таълимга кадр тайёрлашга буюртма бериш ишлари йўлга қў йилса, албатта, бу чоралар юрт фаровонлигига йўл очади.

Мамлакатимизда фундаментал фанлардан олинган ижобий натижаларни тиббиёт ва соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ва биотехнологиялар, гидрология ва сув муаммолари, энергетика, муқобил энергия манбалари ва ресурс тежамкор технологиялар, экология ва атроф-муҳит муҳофазаси каби соҳаларга жорий қилиш ишларини изчиллик билан давом эттириш орқали мамлакат иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш вазифаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

“Адолат” СДП номзоди Ўзбекистонда жаҳоннинг Гавайи, Канар ороллари ҳамда Чилида жойлашган энг нуфузли обсерваториялар билан рақобатлаша оладиган Майданак обсерватория сидан унумли фойдаланган ҳолда, астрономия соҳасида аждодларимиз илмий меросидаги илғор анъаналарни ўрганиш ишларини давом эттириш тарафдори. Бу, ўз навбатида, ёшларимизда илм-фанга ҳамда юқори технологияларга бўлган қизиқишни оширишга хизмат қилади.

Ўзбекистон дунёда математика соҳасида етакчи мамлакатлардан бири ҳисобланади. Шу боис, мазкур соҳадаги илғор олий ўқув юртлари, хусусан, АҚШ, еИ, МдҲ, Ҳиндистоннинг ахборот технологиялари бўйича етакчи университет, марказлари билан ҳамкорликда миллий мутахассислар тайёрлашни кучайтириш, миллий Силикон водийсини яратиш борасида сўнгги йилларда юртимизда амалга оширилаётган муҳим вазифалар ҳам номзоднинг назаридан четда қолмаган.

Илм-фанни ривожлантиришдаги устувор йўналишлардан яна бири мамлакатимизда “яшил” иқтисодиётни шакллантириш, углерод двуокисини ҳавога чиқаришни камайтириш, сувни тежовчи ва сифатини яхшиловчи, минтақамиз шароити ва аҳоли учун мос миллий тадқиқотлар, технологияларни яратишни янада рағбатлантиришдир. Чунки келажак авлодларимизнинг соғлиғи ва ижтимоий тараққиёти атрофмуҳит барқарорлигини сақлаш билан чамбарчас боғлиқ.

Хулоса ўрнида сайловчиларни бизнинг номзодимизни қўллаб-қувватлашга чақираман.

 

Тоҳир ПОЛВОНОВ,

“Адолат” СДП Хоразм вилоят кенгаши раиси