21.03.2023
Инсоният тарихининг турли даврларида дунё халқлари улкан тараққиёт, буюк силжишлар ва кескин кўтарилиш ҳодисаларига гувоҳ бўлган. Кишилик тараққиёти динамикасидаги ривожланиш ва таназзуллар моҳияти ҳар бир давр одамлари тафаккури маҳсули сифатида юзага келган, дейиш мумкин. Зотан, инсон ақл ва тафаккур, қалб ва ҳиссиёт олами орқали ўз ҳаётини ўзи йўлга қўяди.
Batafsil
14.03.2023
Аввал хабар берилганидек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси ўз ишини давом эттирди. Унда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича референдум ўтказиш ҳақидаги масала атрофлича кўриб чиқилди.
Batafsil
13.03.2023
Янги Ўзбекистонни барпо қилиш йўлида барча соҳаларда катта-катта марраларни кўзлаб, изчил ислоҳотлар кечмоқда. Бу шунчаки оддий гап ёки муболаға эмас. Қилинаётган ишларнинг самараси ҳар бир манзилда намоён бўлмоқда. Айниқса, ҳокимият вакиллари тобора халққа яқин бўлиб, уларнинг дардига қулоқ тутиб, ўрганишлар олиб бориши натижасида ҳудудлар ободликка, фаровонликка юз тутмоқда.
Batafsil
13.03.2023
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2022 йил 14 декабрдаги мажлисида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббусига асосан ишлаб чиқилган “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни жадаллаштиришда парламентларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги резолюция бир овоздан маъқулланди.
Batafsil
13.03.2023
2023 йил 9 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича референдум ўтказиш ҳақидаги масала муҳокама қилинди.
Batafsil
10.03.2023
XXI асрга келиб оламу одамни янгича англаш эҳтиёжи юзага келди. Бунинг моҳияти глобал ҳодисалар, жумладан, геосиёсий вазиятнинг кескин ўзгаргани, аввал кузатилмаган экологик муаммолар пайдо бўлаётгани, давлатлараро муносабатларда ўзаро ишончсизлик руҳи бўй кўрсатаётгани каби ижтимоий-сиёсий бўҳронлар билан изоҳланади.
Batafsil
10.03.2023
...Жоним азобда қолди. Юрагимни очиб сўзлайдиган кимсам йўқ. қалбимни қоғозга тўкиб солмоқчиман. Шу ниятда қўлимга қалам олдим. Меним виждоним пок эди. Мен берилиб, виждон билан меҳнат қилардим. аммо ҳеч қачон жиноят қилмаган эсам-да, мени яна қамоқхонага ташладилар. о, қанчалар азобда қолганимни билсалар эди... 1954 йилда яна юртимга қайтиб келдим ва урганчнинг қорамон қишлоғида ишлай бошладим... ...Матбуот — ижтимоий ҳаёт мактабидир! Матбуот — кишиларни олға ундовчи байроқ! Шундай экан, менинг нега газета ўқишим мумкин эмаслигини тушуна олмайман. она юртида нима бўлаётганидан бехабар киши унга қандай хизмат қила олади, ўз халқига қандай фойда келтира олади?”.
Batafsil
03.03.2023
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 24 февраль куни Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида оммавий ахборот воситалари ҳақида билдирган фикрлари кенг жамоатчилик томонидан эътироф этилмоқда.
Batafsil
03.03.2023
Жорий йилнинг 23 февраль куни Самарқанд шаҳри “Silk Road Samarkand” мажмуаси Конгресс-марказида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) институтига асос солинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан “Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг ишончли ҳимояси борасида ўзаро ҳамкорлик” мавзусида халқаро конференция ўтказилди.
Batafsil
22.02.2023
Йиғилишда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичини амалга ошириш бўйича Миллий комиссия аъзолари иштирок этди. Офлайн ва онлайн тарзда ташкил этилган тадбирда, шунингдек, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Олий суд ва Бош прокуратура, вазирлик ва ташкилотлар, агентлик ва муассасалар раҳбарлари, олий ўқув юртлари ректорлари ҳамда оммавий ахборот воситалари намояндалари қатнашди.
Batafsil
Pages