27.05.2022

Ўзбекистон Республикаси Президенти Евроосиё иқтисодий иттифоқининг онлайн саммитида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 май куни Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг йиғилишида ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат раҳбари сифатида иштирок этди.
Batafsil
26.05.2022

1 июндан бошлаб Ўзбекистонда тиббиёт ходимларининг маошлари оширилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон имзоланди.
Batafsil
24.05.2022

Янгиланиш ва тараққиёт омили КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛОҲОТЛАР – САЙЛОВЧИЛАР ХОҲИШ-ИРОДАСИ, ЗАМОН ТАЛАБИ

Ўтган ҳафта мамлакатимиз парламенти ҳаётида конституциявий-ҳуқуқий асосларнинг барқарор ривожланиши ва мустаҳкамланиши, янги Ўзбекистонни бунёд этиш ва Учинчи Ренессанс асосларини шакллантиришга қаратилган кенг кўламли ва шиддатли демократик ислоҳотлар учун муҳим ҳодисаларга бой бўлди.
Batafsil
20.05.2022

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Тошкентдаги “маданий-гуманитар ҳафталиги”

2021-2022 йилларда Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги давомида мамлакатимиз ташкилот доирасида ўтказилаётган кўплаб юқори даражали тадбирларга мезбонлик қилмоқда. Мазкур учрашувларда ташкилотнинг турли жабҳаларидаги кенг қиррали ҳамкорликни янада кучайтириш вазифалари муҳокама қилиниб, бу борада Ўзбекистоннинг тегишли ташаббус ва таклифларини ҳаётга тадбиқ қилиш масалалари юзасидан келишувларга эришилмоқда.
Batafsil
20.05.2022

Халқ ва ҳокимият ўртасидаги мустаҳкам кўприк

Сўнгги йилларда юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида мамлакатимиз янгиланмоқда, халқимизнинг турмуш даражаси сезиларли тарзда яхшиланмоқда. Буни халқаро миқёсда шарқона демократия мактабининг бетакрор намунаси сифатида тан олинган маҳалла тизимида амалга оширилаётган янгиланишлар ва ютуқлар мисолида ҳам яққол кўриш мумкин. Президентимиз ташаббуси билан махаллани қўллаб-қувватлаш, ҳар томонлама ривожлантириш ҳамда уни, чин маънода, аҳолига энг яқин тузилмага айлантириш бўйича салмоқли ишлар қилинаётгани, муҳими, уларнинг амалдаги самараси ҳозирданоқ, кўзга ташланаётгани барчамизга маълум.
Batafsil
26.04.2022

Афғонистон Ўзбекистон темир йўлчилари билан ҳамкорликни тўхтатишни режалаштираётгани ҳақидаги маълумотларни рад этди

Термиз шаҳрида Ўзбекистон ва Афғонистон темир йўл делегациялари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди
Batafsil
26.04.2022

Ўзбекистон ECOSOCнинг Ривожланиш мақсадларида фан ва технологиялар масалалари бўйича комиссияси аъзоси этиб сайланди

13 апрель куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йорк шаҳридаги бош қароргоҳида БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши (ECOSOC)нинг йиллик йиғилиши доирасида Ривожланиш мақсадларида фан ва технологиялар масалалари бўйича комиссиянинг 2023-2026 йиллардаги аъзоларининг сайлови бўлиб ўтди.
Batafsil
11.04.2022

Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги ибратли амалиёти эътироф этилди

2022 йил 5 апрель куни Тошкент шаҳрида низоли ҳудудлардан олиб келинган репатриантлар, шу жумладан Сурия, Ироқ ва Афғонистондан қайтган аёллар ва болаларни жамият ҳаётига интеграциялаштириш ҳамда мослаштириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш соҳасида Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари роли ва имкониятларини оширишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Batafsil
16.03.2022

Халқаро саъй-ҳаракатларни бирлаштирадиган дастуриламал ҳужжат

Кейинги ўн йилликларда инсоният улкан ютуқларга эришди ва баланд марраларни забт этди. Шунга қарамасдан, ҳали-ҳамон ўзини бехавотир ҳис эта олаётгани йўқ. Чунки дунё тараққиётига мос равишда хавф-хатарлар ҳам глобаллашиб бормоқда. Ана шундай хатарлардан бири, шубҳасиз, халқаро терроризмдир. Тўғри, бугун бутун дунё бир бўлиб, унга қарши курашяпти, аммо терроризм жаҳоннинг турли минтақаларида ўз қора қилмишларини намоён қилишда давом этмоқда.
Batafsil
16.03.2022

Ўзбекистон ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти: Инсон қадри-қиймати йўлидаги 30 йиллик ҳамкорлик

1992 йил 2 март куни мустақил Ўзбекистон давлати дунёдаги энг нуфузли ташкилот — Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлди, унинг Нью-Йорк шаҳридаги қароргоҳида мамлакатимизнинг давлат байроғи ҳилпирай бошлади.
Batafsil

Pages