2509/20

Янги уйга янги орзулар билан

Қашқадарё вилоятида уй-жойга муҳтож, жисмоний имконияти чекланган хотин-қизлар, эҳтиёжманд оилаларга уй-жойга эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи сертификат ва Президент совғалари тантанали равишда топширилди. 

 

Тадбирда 50 нафар ногиронлиги бор шахсга махсус аравача берилди, 43 оилага янги хонадонлар калити ва махсус сертификат ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди. 



Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнини янада жадаллаштириш, одамларнинг эзгу орзу-мақсадлари юзага чиқишига яқиндан кўмаклашиш, жамият ҳаётининг барча жабҳаларида туб ижобий ўзгаришларга эришишга оид эзгу ташаббуслар халқимиз томонидан кенг қўллаб-қувватланмоқда. 



– Президентимизнинг ғамхўрлиги билан 3 хонали уйга эга бўлдик, бу биз учун жуда катта совға, – дейди 2 нафар ногиронлиги бор фарзандини тарбиялаб келаётган мубораклик Зулфия Жумаева. – Ҳозирги қувончимизни сўз билан ифодалаб беролмайман. 28 декабрь куни давлатимиз раҳбарининг Парламентга мурожаатномасини телевизор орқали кўриб, умрини ногирон фарзанд парваришига бағишлаган оналар учун алоҳида ижтимоий нафақа турини жорий этиш ҳақидаги таклифидан кўнглим тоғдек кўтарилди, эртанги кунга ишончим янада ошди. Ўз уйим бўлишини орзу қилардим, лекин бунақасини хаёлимга ҳам келтирмаганман. Бахтиёр ҳаёт кечириш учун барча замонавий шароит муҳайё. Орзуларимизни рўёбга чиқараётган давлатимиз раҳбаридан, яхши инсонлардан миннатдормиз.
 
2.jpg