1610/21

Ўзбекистондаги барча сиёсий партиялар мамлакат Президенти лавозимига номзодларни илгари сурди

Амалдаги қонунчиликка  биноан ва Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш  бўйича белгиланган санага мувофиқ (2021 йил 24 октябрь), мамлакатимиз сиёсий партиялари  20 августдан 9 сентябрга қадар олий лавозимга ўз номзодларини кўрсатишлари лозим эди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 26 август куни бўлиб ўтган VII съездида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари, партия етакчиси Алишер Қодиров номзоди илгари сурилди.

Лидер Демпартии Узбекистана выдвинут кандидатом в президенты | Новости  Таджикистана ASIA-Plus

У ўзининг сайловолди дастурида “миллий ва универсал қадриятлар” асосида тарбия ва таълим миллий тизимини шакллантиришга асосий эътибор қаратилишини қайд этди.

Ўзбекистон Экологик партияси ўзининг 27 август куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари III съездида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун партия Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродов  номзодини тасдиқлади.

Экологическая партия Узбекистана выдвинула своего кандидата в президенты

Унинг “Биз келажак учун жавобгармиз!” шиори остидаги сайловолди дастуридан “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш, чиқиндиларни қайта ишлаш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, Оролбўйидаги вазиятни яхшилаш, суд органларига ишончни ошириш ва бошқа масалалар жой олган.

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 6 сентябрь куни бўлиб ўтган съездида партиядан мамлакатнинг олий сиёсий лавозимига партия раҳбарининг ўринбосари Мақсуда Ворисова номзоди тасдиқланди.

https://cdn.uza.uz/2021/09/06/10/38/8f0XJdUVkbx9ozjUEI2luSLxqiTNZWFY_front.jpg

Халқ демократик партиясининг асосий мақсади – ижтимоий тенглик ва халқ демократияси тамойилларига жавоб берадиган давлат ва жамият қуришдир.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ўзининг 8 сентябрь куни бўлиб ўтган қурултойида мамлакат Президенти лавозимига партия раҳбари Бахром Абдуҳалимов номзодини тасдиқлади.

Вторым кандидатом в президенты Узбекистана стал лидер партии "Адолат" Бахром  Абдухалимов, Новости политики Узбекистана сегодня

Унинг сайловолди дастурида коррупция ва бошқа салбий кўринишларга қарши курашиш, Тергов қўмитаси тузиш, олий ўқув юртларига квоталарни тўласинча бекор қилиш, юқори рейтингли талабаларга бепул таълимни тақдим этиш сингари ва бошқа бандлар мавжуд.

9 сентябрь куни бўлиб ўтган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг X съездида партиядан Президентликка номзод, амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев “Янги Ўзбекистон стратегияси” сайловолди дастурини тақдим этди.

Шавкат Мирзиёев на съезде УзЛиДеП отметил восемь направлений, которые  ожидают изменения в ближайшие пять лет

Ҳужжат мамлакатда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, фуқаролар ва миллатлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, Ўзбекистонда яшайдиган ҳар бир кишининг ҳуқуқ ва эркинлиги, қонуний манфаатини ҳимоя қилиш, миллати, тили ва динидан қатъий назар уларни кафолатланган даромад манбаи, тиббий хизматлар ва турар жой билан таъминлаш, мамлакатнинг халқаро майдондаги обрўси ва имижини ошириш сингари йўналишларни ўз ичига олган.