2102/20

ЎЗБЕКИСТОНДА ИНТЕРНЕТ ТЕЗЛИГИ МАКСИМАЛ ДАРАЖАДА ТЕЗЛАШИШИГА КАФОЛАТ БЕРИЛДИ

1 декабрдан бошлаб, Ўзбекистонда биринчи марта 2 Мбит/с тезликка эга кафолатланган чексиз интернет нархи ойига 88 минг сўмни ташкил этади. Мазкур нархда тезлик 3-4 баробарга ошади. 
 
Бу борада UZTELECOM янги кафолатланган чексиз интернет тариф режаларини тақдим этиши ҳақида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги телекоммуникация тармоқларини модернизация қилиш, IT-технологияларни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ва уларнинг миллий иқтисодиётни ривожлантиришдаги ўрнига бағишланган анжуманда маълум қилинди.
 
Унда Президентимизнинг интернет тармоғига чиқиш нархларини пасайтириш, шунингдек уланиш тезлигини ошириш ва 2020 йилга келиб МДҲ давлатлари даражасигача кўтаришдек топшириқлари бажариш чоралари кўрилаётгани қайд этилди.
 
Тадбир ташкилотчилари энди интернет тезлигида "гача" қўшимчаси ишлатилмаслиги, тезлик кафолатланиши, бунинг учун тизим инфраструктурасини ривожлантириш мақсадида оптик толали кабеллардан кенг фойдаланиш кўзда тутилаётгани ҳақида сўзлаб беришди.