2410/20

ТАЙИНЛОВ

2018-йилнинг 30-март куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 14-ялпи мажлисида Рахматулла Назаров Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг аъзоси этиб сайланди.

Илгарироқ, 23-март куни Ташқи ишлар вазирлигининг ШҲТ тузилмалари, шу жумладан Хитой билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи - Ўзбекистон Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ишлари бўйича миллий координатори Рахматулла Назаров Навоий вилояти вакиллик органлари депутатларининг қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси этиб сайланган эди.