2701/21

Олий Мажлис Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси бошланди

Видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтаётган ялпи мажлисни Сенат Раиси Танзила Норбоева олиб бормоқда.

Унда бир қатор масалалар кўриб чиқилади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексини тасдиқлаш ҳақида”ги, “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари муҳокама қилиниши назарда тутилган.