907/20

2019 йилда одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан

Сўнгги йилларда барча соҳаларда бўлгани каби, одам савдоси ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш, унга барҳам бериш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўналишида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Хусусан,              Ўзбекистон

Республикаси              Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг     2017 йил 19 сентябрда БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида Халқаро Меҳнат Ташкилоти билан ҳамкорликда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича таъсирчан чоралар              кўрилаётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида болалар меҳнатига барҳам берилди, қишлоқ хўжалиги ишлари, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш даврида катталарнинг мажбурий меҳнатидан тизимли фойдаланиш амалиётига чек қўйилди.

 

I.Миллий қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш йўналишида

Сўнгги уч йилда мазкур йўналишлардаги фаолиятини тизимга солиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида 15 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан, 2 та қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2 та фармони, 3 та қарори, Ҳукуматнинг 2 та қарори қабул қилиниб, Халқаро меҳнат ва Халқаро миграция ташкилотларининг 6 та Конвеция ва протоколи ратификация қилинди.

Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-5775-сон Фармонини қабул қилинганлиги, одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши кураш соҳасида мамлакатимизни халқаро майдондаги имиджини оширишда давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштиришнинг янги тизимини яратиб берди.

 

 

Фармонга асосан одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссияси ташкил қилиниб, унинг таркибида Одам савдосига қарши курашиш ҳамда Мажбурий меҳнатга қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссиялар ташкил этилди.

 

Миллий комиссия ҳамда кичик  комиссиялар  фаолиятини тартибга солувчи низомлар тасдиқланди, шунингдек жойларда ҳудудий комиссиялар ташкил этилиб, уларнинг фаолияти учун барча ҳуқуқий асослар яратилди.

 

 

 

Шунингдек, Миллий комиссия ва унинг таркибидаги кичик комиссиялар, ҳудудий комиссияларнинг ишини тизимли йўлга қўйиш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтиришга қаратилган чоралар белгиланди ҳамда ижроси таъминланиб келинмоқда, жумладан:

  • 2019-2020 йилларда одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасида давлат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича биринчи навбатда амалга ошириладиган чора- тадбирлар режаси;
  • одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ишларни кенг жамоатчиликка, шу билан бирга, халқаро ҳамжамиятга етказиш мақсадида Медиа-режа;
  • Халқаро меҳнат ташкилоти, АҚШ давлат департаменти, “Cotton Campaign” ва “Human Rights Watch” халқаро ташкилотлари тавсияларини инобатга олган ҳолда, одам савдоси ва мажбурий меҳнат соҳасида Ўзбекистоннинг халқаро рейтингларда позициясини яхшилашга қаратилган “йўл харитаси”;
  • хорижда бўлган фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлар дастури.

Мажбурий меҳнатга йўл қўйган шахсларга нисбатан жавобгарлик чораларини кучайтириш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг (2019 йил 28 августдаги ЎРҚ-558-сон) Қонуни қабул қилинди.

Қонун билан мажбурий меҳнатга йўл қўйган шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача, ҳудди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача миқдорда жарима қўллаш назарда тутилди.

Шунингдек, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўйилганлик учун жавобгарлик нормасини кучайтириш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниб, бу борада жиноий жавобгарлик чораси ҳам белгиланди.

2019 йилда Халқаро меҳнат ташкилотининг қуйидаги 4 та ҳужжати ратификация қилинди:

  • “Халқаро меҳнат нормалари қўлланилишига кўмаклашиш учун уч томонлама маслаҳатлашувлар тўғрисида”ги 144-сон Конвенцияси;

 

 

  • “Саноат ва савдодаги меҳнат инспекцияси тўғрисида”ги 81-сон Конвецияси;
  • “Қишлоқ хўжалигидаги меҳнат инспекцияси тўғрисида”ги 129-сон Конвенцияси;
  • 1930 йилдаги “Мажбурий меҳнат тўғрисида”ги 29-сонли Конвенцияси баённомаси.

Маълумот учун: Халқаро нормаларни миллий қонунчилигимизга имплементация қилиш мақсадида бугунги кунгача Халқаро меҳнат ташкилотининг 17 та конвенцияси ва 1 та баённомаси ратификация қилинган.

 

 

 

Одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги миллий қонунчиликни янада такомиллаштириш  мақсадида халқаро тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда, “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилди.

 

 

II.Одам савдосига ва мажбурий меҳнатган қарши курашиш соҳасида амалга      оширилган       ташкилий ва амалий чора-тадбирлар

 

 

 

 

                     

1.Одам савдосига қарши курашиш йўналишида

Одам савдоси жабрдийдаларини аниқлаш, уларга ижтимоий, ҳуқуқий ёрдам бериш мақсадида, www.ht.gov.uz манзилли веб-сайт ҳамда Ички ишлар вазирлигида (99) 311-01-01 рақамли “долзарб алоқа тармоғи” фаолияти йўлга қўйилди.

 

 

Веб-сайт орқали доимий равишда одам савдосига қарши курашиш йўналишидаги қонунчиликка киритилган сўнги ўзгаришлар, амалга оширилаётган ташкилий, тарғибот-ташвиқот, тезкор-қидирув тадбирлари натижалари бўйича маълумотлар жойлаштирилмоқда.

2019 йилда одам савдоси билан боғлиқ жами 710 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 422 таси “долзарб алоқа тармоғи” орқали 288 таси бошқа манбалардан ички ишлар вазирлигига келиб тушган.

 

 

Келиб тушган жами мурожаатларнинг 443 таси бўйича малакали ҳуқуқий тушунтириш берилган, 189 таси қаноатлантирилган, 57 таси бўйича қонуний асосларга кўра рад этилган, 21 таси кўриб чиқилмасдан қолдирилган.

 

 

 

 

2019 йилда одам савдоси билан боғлиқ 94 та  (ўтган  йили 120 та) жиноят қайд этилган бўлиб, 2018 йилга нисбатан 26 тага ёки 21,6 %га камайган. Жиноят таснифига кўра:

  • 50 таси шаҳвоний фойдаланиш мақсадида;
  • 3 таси меҳнатдан фойдаланишни кўзлаб;
  • 41 таси чақалоқ савдоси билан боғлиқ жиноятларни ташкил этган.

 

 

Содир этилган жиноятлар бўйича 137 нафар (145)  уюшган жиноий гуруҳ аъзоси жиноий жавобгарликка тортилган бўлиб, улардан 119 нафарини (124) аёллар, 18 нафарини (21) эркаклар ташкил этган.

 

 

 

 

 

 

 

 

Мазкур жиноятлардан 137 нафар шахслар жабрланиб, шундан 96 нафари (90 аёл ва 5 нафар эркак, 1 нафар вояга етмаган) шаҳвоний ва меҳнат эксплуатациясидан, 41 нафар болалар чақалоқ савдосидан жабланганлар ташкил этади.

Шаҳвоний мақсадларни кўзлаб содир этилган одам савдоси жиноятлари 27,5 %га (69 тадан 50 тага) камайган бўлиб, ушбу жиноятларнинг асосий қисми аёллардан шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун чет элга олиб чиқиб кетиш билан боғлиқдир.

 

 

 

Содир этилган 50 та жиноятдан, 22 та ҳолатда фуқароларимиздан чет давлатлар, 4 та ҳолатда  республика  ҳудудида  фойдаланилган, 24 та ҳолатда фуқароларимизни чет давлатларга олиб чиқиб кетилаётган вақтда қўлган олинган. Ушбу тоифадаги жиноятлар натижасида жабрланганларнинг 2 нафарини (Хоразм ва Навоий вилоятдарида) вояга етмаган қизлар ташкил этади.

Ўз навбатида, одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар таркибида чақалоқ савдоси улуши 43,6 %ни (41 та) ташкил қилиб, 23 нафар ўғил ва 18 нафар қиз болалар чақалоқ савдоси жабрдийдаси бўлган.

Чақалоқ савдоси жиноятларининг сабаблари ўрганилганда, уларни содир этган шахсларнинг асосий қисми 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёш аёлларни ташкил этиб, 5 нафари турмушга чиқмай ҳомиладор бўлиб қолиб, айбини яқинларидан ва оила аъзоларидан яширишга уринган қизлар томонидан содир этилган.

2019 йил давомида республика ҳудудида судлар томонидан одам савдоси билан боғлиқ жами 149 нафар шахсга нисбатан 109 та жиноят иши кўрилган бўлиб, шундан 104 та иш бўйича 144 нафар шахсга нисбатан ҳукм чиқарилган, 3 нафар шахсга нисбатан қўзғатилган жиноят иши тугатилган ҳамда 2 нафар шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган.

Судлар томонидан одам савдоси билан боғлик жиноятларни содир этган шахслардан 37 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 54 нафарига озодликдан маҳрум қилиш  билан  боғлиқ  бўлмаган  жазо  чоралари, 50 нафарига шартли ҳукм қилиш жазолари қўлланилган. 15 нафар жабрланувчига етказилган 75,7 млн. сўм моддий зарар қопланган.

Жиноятнинг сабабларини  ва  унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш мақсадида республика жиноят ишлари бўйича судлари томонидан одам савдоси билан боғлик жиноятлар бўйича 20 та иш сайёр суд мажлисларида кўрилган. Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича тегишли давлат органига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига, жамоат бирлашмасига 97 та хусусий ажримлар чиқарилган.

Одам савдосига қарши курашиш фаолиятини амалга оширувчи давлат органлари, нодавлат ва жамоатчилик ташкилотлари ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда, мазкур йўналишда мутахассислар касб малакасини ошириш юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

 

 

Жумладан,   2019 йил 31 октябрь–1 ноябрь кунлари одам савдосига қарши оммавий                                    ахборот воситалари вакиллари, давлат органлари матбуот хизматлари ходимларининг касбий тайёргарлигини оширишга          кўмаклашиш

мақсадида               Миграция халқаро ташкилот билан ҳамкорликда           Фарғона,

Андижон, Наманган вилоятларида “Одам савдосига қарши курашиш масалаларини оммавий ахборот воситалари орқали самарали ёритиш” мавзусида тренинглар ташкил этилди.

Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш             масалалари бўйича ҳудудий комиссия аъзоларининг малакасини ошириш, жойлардаги ишни тўғри ташкил этилишини таъминлаш           мақсадида 2019 йилнинг   10 ноябрь куни                   Ички           ишлар вазирлигида ўқув-вебинари ўтказилди.

Судьяларнинг одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш юзасидан малакасини ошириш мақсадида раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун заҳирада бўлган судьяларни қайта тайёрлаш курслари ўқув дастурларига “одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашишнинг халқаро ва миллий механизмлари” ўқув модули киритилди.

2019 йил 26 ноябрь куни                                 ЕХҲТнинг

Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори кўмагида халқаро экспертлар, одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия,               шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари              вакиллари

 

 

иштирокида “Одам савдосига қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш: миллий  тажриба ва  халқаро амалиёт” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

 

 

2.Мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасида

Мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасида ҳам қатор ташкилий ва амалий ишлар амалга оширилди.

Жумладан, фуқаролар томонидан келиб тушадиган мурожаатларни тезкорлик билан кўриб чиқиш ҳамда мажбурий меҳнатни бартараф этиш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан “1176” рақамли ишонч телефони, www.dmi.mehnat.uz сайти,

“mehnathuquqbot”                  телеграм мессенджери, Давлат меҳнат инспекцияси ходимлари ва ҳуқуқ ҳимоячилари билан ҳамкорликда “Телеграм гуруҳ” ташкил қилинди.

 

2019 йилда мажбурий меҳнат билан боғлиқ жами 1 282 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан, “ишонч телефони” орқали – 403 та, ёзма – 454 та, интернет сайт орқали – 250 та ва ижтимоий тармоқлар орқали – 175 та тушган.

 

 

 

 

Келиб тушган мурожаатларнинг 609 таси пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги ишларига, 384 таси ободонлаштириш ишларига, 228 таси қурилиш, таъмирлаш ишларига ва 61 таси навбатчиликка жалб қилиш билан боғлиқ масалалардир.

 

 

Меҳнат ҳуқуқ инспекторлари томонидан республика бўйича

Барча мурожаатлар бўйича ўрганишлар ўтказилиб, фуқароларни бузилган    меҳнат    ҳуқуқлари    тикланиб,     тегишли     тушунтириш ва маслаҳатлар берилган.

 

 

 

 

 

2 779 та ташкилот, корхона, муассаса ва фермер хўжаликларида ходимларни меҳнатга мажбурий жалб этиш ҳолатларини ўрганиш бўйича мониторинг ишлари олиб борилди.

 

 

Натижада мажбурий меҳнатга йўл қўйган 259 нафар  (шундан 118 та   ҳолат   пахта   йиғим-терими    мавсуми    билан    боғлиқ) ва иш ҳақларини ўз вақтида бермаган ҳамда зарур меҳнат шароитлари яратмаган 56 нафар мансабдор шахсларга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51 ва 49-моддалари билан маъмурий жарималар қўлланилди. Уларнинг:

  • 18 нафари туман, шаҳар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари;
  • 82 нафари умум таълим муассасалари директори ва туман халқ таълими бўлими раҳбарлари;
  • 10 нафари мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари;
  • 5 нафари соғлиқни сақлаш мауассасалари раҳбарлари;
  • 20 нафари банк, молия соҳаси раҳбарлари;
  • 122 нафари бошқа хўжалик бирлашмалари мансабдор шахслари;
  • етрали даражада меҳнат  ва  яшаш  шароитларини яратмаган 2 та туман ҳокими лавозимидан озод этилган.

 

 

Давлат меҳнат инспекцияси томонидан мажбурий меҳнатнинг келиб чиқиш сабаблари ва имкон яратган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида маҳаллий ҳокимият органлари, республика ва вилоят ташкилотлари ва ўқув муассасалари раҳбарлари номига жами 225 та ёзма кўрсатма, 16 та огоҳлантириш ва 25 та тақдимномалар киритилди.

 

 

 

Шунингдек, прокуратура органлари томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида 7 нафар мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 690 нафар маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, корхона, ташкилот ва муассасалар, фермер хўжаликлари раҳбарлари огоҳлантирилди.

Бундан ташқари меҳнат ҳуқуқ инспекторлари томонидан ходимларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш, меҳнат муҳофазаси қоидаларига амал қилиш бўйича ўтказилган текширувлар натижасида 6 569 та қоида бузилиш ҳолатлари аниқланди ҳамда иш берувчиларга нисбатан қонуний чоралар кўрилди.

Иш берувчилар ва уларнинг вакиллари учун меҳнатга ёллашда қонунчиликка амал қилиш, ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратишга қаратилган 2 480 та семинарлар ташкил этилди ҳамда ушбу семинарларда давлат ва нодавлат ташкилотлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари ўқитилди.

 

 

 

 

 

                   

 

 

Одам савдоси ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ишларига фуқаролик жамияти институтлари вакилларини кенг жалб этиш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди ва бошқа давлат фондларидан томонидан 32 та нодавлат нотижорат ташкилотларга жами 1 млрд. 74 млн. сўмлик давлат грантлари ажратилди.

Халқаро меҳнат ташкилоти ҳамкорлигида 2019 йилда пахта йиғим- терими мавсумида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланиш юзасидан учинчи томон мониторинги ташкил этилиб, унда 4 нафар халқаро эксперт ҳамда 16 нафар фуқаролик жамияти фаоллари иштироки таъминланди.

Учинчи томон мониторинги натижалари 2020 йилнинг 5 февраль куни Тошкент шаҳрида “Ислоҳотларни қўллаб-қувватлашда муносиб меҳнат” мавзусида ўтказилган халқаро давра суҳбатида эълон қилинди.

Унга кўра, Ўзбекистонда пахтачилик саноатида болалар меҳнати тўлиқ ва тизимли мажбурий меҳнатга барҳам берилганлиги, пахта йиғим- теримида мажбурий теримга жалб қилиш ҳолатлари 2018 йилга нисбатан 40 %га камайиб, 94,1 % теримчилар ихтиёрий равишда иштирок этганлиги қайд этилди.

Бундан ташқари, 2019 йилда пахтачиликда  болалар  меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланиш юзасидан ўтказилган миллий мониторинг асосан фуқаролик жамияти институтлари вакиллари томонидан ўтказилиб, унда 65 нафар фаоллар қатнашди.

Миллий мониторингда Россия мустақил касаба уюшмалари Федерацияси Ҳуқуқ департаменти раҳбари Ю.Пелешенко, Халқаро меҳнат ташкилоти вакиллари А.Дубова, Д.Ўрунова ва А.Хонхаджаевлар халқаро эксперт сифатида иштирок этди.

Миллий мониторинг жараёнида туман ва шаҳарларга 399 маротаба ташрифлар амалга оширилди, 731 та фермер хўжалиги, 146 та таълим муассасалари, 106 та соғлиқни сақлаш муассасалари, 77 та тадбиркорлик субъектлари, 56 та ҳокимлик, 35 та маҳалла фуқаролар йиғинларида 3 минг 159 нафар респондентлар билан суҳбат ўтказилди.

Мониторинг натижалари бўйича бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотлар, хусусан, тиббиёт ходимлари ва ўқитувчиларни пахта йиғим-теримига мажбурий жалб этиш ҳолатлари аниқланмади.

Шу билан бирга, меҳнат ҳуқуқ инспекторлари томонидан олиб борилган  мониторинг  ишлари  натижасида   2019   йил   давомида 21 та ҳолатда (мактаб ҳудудини ободонлаштириш) болаларни мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолатлари аниқланган (Бухоро, Самарқанд, Наманган, Қашқадарё, Навоий, Хоразм ва Ташкент вилоятлари) ва инспекторлар томонидан 21 нафар мансабдор шахсаларга нисбатан жарималар (49,3 млн. сўм) қўлланилган.

 

 

Мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида аҳоли хабардорлигини ошириш, улар билан қайта алоқа ва тезкор алоқа механизмларини йўлга қўйиш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, Касаба уюшмалари Федерациясининг “Қайта алоқа механизми” лойиҳаси доирасида ташкил этилган “ишонч телефони” ва kasaba_bot телеграм канали орқали 2019 йил пахта йиғим-терими мавсумида 281 та мурожаатлар келиб тушган.

Шундан, 82 тасини пахта йиғим-теримига мажбурий жалб этиш, 119 тасини – терилган пахта учун иш ҳақининг ўз вақтида берилмаётганлиги, 44 тасини – теримчилар учун етарли шарт-шароит яратилмаганлиги ва 34 тасини – пахта йиғим теримини ташкил этиш учун пул йиғиш билан боғлиқ мурожаатлар ташкил этди.

Мурожаатларнинг барчаси мутахассислар иштирокида жойида ўрганилди ва 130 таси (46 %) ўз тасдиғини топди ва аниқланган муаммоларни зудлик билан бартараф этиш чоралари кўрилди.

 

III.Одам савдоси ва мажбурий меҳнатдан жабрланганларни ҳимоя қилиш ва уларга ёрдам кўрсатиш борасида

Бугунги кунда одам савдосидан жабрланганларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ва               уларни            ижтимоий реабилитация                      қилиш мақсадида Тошкент шаҳрида Одам                             савдоси

жабрдийдаларига           ёрдам бериш бўйича республика реабилитация                маркази фаолият юритиб келмоқда.

 

Республика реабилитация марказида     2019 йилда      жами 220 нафар (шундан 121 нафари эркак,    63 нафари    аёллар    ва 36 нафари вояга етмаганлар) одам савдоси жабрдийдаларига тиббий, психологик ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатилди. Шунингдек, уларнинг 113 нафари иш билан таъминланди.

 

 

Бундан ташқари, одам савдоси жабрдийдаларининг 16 нафарининг бандлигига кўмаклашиш мақсадида жами 24 млн. сўмлик кўмак кўрсатилди (4 бош қорамол, 8 та тикув машинаси, 3 та пайвандлаш аппарати, 1 нафарига 3,5 млн. сўм маблағ).

Марказ хизматидан фойдаланиб кетган жабрдийдаларнинг кейинги фаолиятларини таҳлил қилиб бориш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда мониторинг ишлари олиб борилди.

Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик муассасалари томонидан одам савдоси жабрдийдаси бўлган 40 нафар Ўзбекистон фуқораларига керакли консуллик-ҳуқуқий ёрдами кўрсатилди ҳамда уларни Ўзбекистонга қайтиб келишларига амалий ёрдам берилди.

Маълумот учун: Қозоғистонда 16 нафар, Россияда 15 нафар, Таиландда 5 нафар, БААда 2 нафар ва Ҳиндистонда 2 нафар фуқарога ёрдам кўрсатилган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва хусусий бандлик агентликлари орқали 3 минг 938 нафар фуқаро чет элда иш билан таъминланди, 213 минг 371 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳат берилди.

Маълумот      учун:    Фуқаролар   ташкиллаштирилган   тартибда      Корея

(1470 нафар ёки 37,3%), Россия (1334 нафар ёки 33,8%), Туркия (535 нафар ёки

13,6%),  Литва  (342 нафар  ёки  8,7%),  Латвия  (80 нафар  ёки  2%),  Болгария

(38 нафар  ёки  1 %),  Польша  (38 нафар  ёки  1%)  ва  бошқа  давлатларида

(101 нафар ёки 2.6%) ишга жойлаштирилди.

Агентликнинг Россия Федерацияси (100 минг  АҚШ  доллари) ва Корея Республикасидаги (430 минг АҚШ доллари) ваколатхоналари томонидан меҳнат мигрантларининг жами 530 минг АҚШ доллари миқдоридаги ундирилмаган иш ҳақлари хорижий иш берувчилардан ундириб берилди, 21 минг 764 нафар фуқарога маслаҳат ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

 

IV.Аҳолини одам савдоси ва мажбурий меҳнатнинг салбий омиллари тўғрисида хабардорлигини ошириш соҳасида

  1. Мажбурий меҳнатга қарши курашиш йўналишида

2019 йилда мажбурий меҳнат йўналишида  халқаро  нормалар ва миллий қонунчилик бўйича жойларда жами 5 000 дан ортиқ семинар- тренинг, 2 000 дан ортиқ давра суҳбати ва 15 та конференция ўтказилди.

Шунингдек, телевидениеда 309 марта, радиода 548 марта, газета- журналларда 492 марта тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилди.

Иш берувчи ва ходимлар ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари ва фаоллари учун “Мажбурий меҳнатдан огоҳ бўлинг!” номли ҳуқуқий-услубий қўлланма ишлаб чиқилди ва жойларга етказилди.

 

 

Пахта йиғим-терими мавсумида аҳолини мажбурий меҳнатнинг салбий омиллари тўғрисида хабардорлигини ошириш мақсадида Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда аҳоли гавжум жойларга 600 та баннер жойлаштирилди ва фуқароларга 200 мингта тарқатма материаллар (флаер, буклет) тарқатилди.

2019 йил 13 сентябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Халқаро меҳнат ташкилотининг “Учинчи томон мониторинги” лойиҳаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга барҳам бериш ва унинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

2019 йил 4 ноябрь куни “Ўзбекистон”             телеканали орқали эфирга узатиладиган “Муносабат”                   кўрсатувида

2019 йилда                   Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга қарши кураши фаолияти бўйича очиқ мулоқот ташкил этилди.

 

 

 

 

2.Одам савдосига қарши курашиш йўналишида

Одам савдосининг аянчли оқибатлари тўғрисида аҳолини хабардор қилиш, фуқароларни, айниқса, аёллар ва ёшларни ушбу иллат домига тушиб қолишининг олдини олиш мақсадида 2019 йилда “Одам савдоси – давр муаммоси” дастури асосида бир қатор тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилди.

Ушбу                дастур доирасида 3 минг 800 га яқин тарғибот гуруҳлари шакллантирилиб, ушбу гуруҳлар            томонидан

оммавий                 ахборот

воситалари              орқали

7 500 тадан                ортиқ

чиқишлар,               хусусан,

интернет                тармоғи

(ижтимоий тармоқлар,  расмий  ахборот  сайтлари  ва  х.к.)  орқали 2 600 та, телевидение орқали 2 500 та, радио орқали 1 600 та, босма нашрлар орқали 1 000 тадан ортиқ чиқишлар ташкил этилган.

Шунингдек, мазкур йўналишда аҳоли иштирокида 24 400 тадан ортиқ давра суҳбати, 8 600 тага яқин семинар ҳамда 750 тадан ортиқ конференция ўтказилди.

 

 

Одам савдоси ва ноқонуний миграциянинг  олдини олиш  бўйича туман, шаҳарларда, шунингдек аэропорт, вокзал ва чегара назорат ўтказиш масканларида ҳам тарғибот тадбирлари ўтказилиб, 235 мингга яқин рисола, буклет, тавсиянома, плакат ва бошқа материаллар тарқатилди ҳамда 5 100 тадан ортиқ баннерлар ўрнатилди.

Бундан ташқари, вазирлик ва идоралари, дипломатик корпус, фуқаролик жамияти ва оммавий ахборот воситалари Европада Хавфсизлик  ва  Ҳамкорлик  Ташкилоти   Демократик   институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича Бюросининг ўзбек тилида “Одам савдосидан жабрланганларни келиб чиқиш мамлакатига қайтиш жараёнида инсон ҳуқуқларига риоя қилиш бўйича раҳбарий тамойиллар” нашри тақдимоти ва одам савдоси ҳақидаги “Муҳаббат билан, Соня” бадиий фильмининг намойиши ўтказилди.

Ички ишлар вазирлиги ва “Истиқболли авлод” маркази билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида Марказий Осиёда амалга оширилаётган “Одам савдосига қарши курашиш” бўйича лойиҳаси ва “16 кун зўравонликка қарши” акцияси якуни бўйича оммавий ахборот воситаларини жалб этган ҳолда брифинг ўтказилди.

2019 йил 13-14 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Одам савдосига қарши курашишда судларнинг ўрни” мавзусидаги халқаро конференция ўтказилди. Унда, Буюк Британия, Россия, Франция, Австрия, Озарбайжон, Венгрия,  Греция,  Италия,  Испания,  Қозоғистон, Қирғизистон, Латвия, Португалия каби 20 дан ортиқ давлатлардан жами 35 нафар экспертлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

 

V.Халқаро ҳамкорликни таъминлаш соҳасида

  1. Мажбурий меҳнатга қарши курашиш йўналишида

Фуқароларнинг        ҳуқуқлари         ва қонуний      манфаатларини      кафолатли ҳимоялаш    ҳамда    халқаро  майдонда давлатимиз имижини ошириш мақсадида фуқаролик жамияти вакиллари ва мазкур соҳадаги            ҳорижий           ноҳукумат ташкилотлар  билан  ўзаро  ҳамкорликни таъминлаш бўйича иш олиб борилмоқда.

 

   

 

 

 

Ўзбекистонда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш, унинг ҳар қандай кўринишларига тўлиқ барҳам бериш борасида амалга  оширилаётган  кенг   кўламли  ишларни  ҳалқаро    ҳамжамият эътиборига етказиш мақсадида қатор халқаро тадбирлар ташкил этилди.

 

Хусусан, 2019 йилнинг 4-8 февраль кунлари Ўзбекистон делегациясининг АҚШ давлат органларини ва қатор халқаро ташкилотларни Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини, шунингдек меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлардан хабардорлигини ошириш мақсадидаги ташрифи ташкил этилди.

Ташриф                 давомида делегация аъзолари “Cotton Campaign”                         халқаро коалициясининг ҳар йили бўлиб ўтадиган мажлисида ҳам иштирок этди. Тадбирда турли ҳуқуқни                        ҳимоя           қилиш ташкилотлари, америка ишлаб чиқарувчилари бирлашмаси, ритейлерлар ҳамда касаба уюшмалари           ташкилотлари иштирок этди.

Ташриф давомида Жахон банки, АҚШ Президенти администрацияси, Давлат департаменти ва Меҳнат вазирлигининг қатор вакиллари билан алоҳида учрашувлар ташкил этилди.

 

 

Мамлакатимизда мажбурий меҳнатнинг одини олиш борасида амалга оширилган ишлар натижасида 2019 йилнинг март ойида АҚШ давлат департаменти Ўзбекистон пахтасини мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатидан фойдаланилган ҳолда етиштирилганлиги сабабли АҚШда давлат харидларини таъқиқловчи махсулотлар рўйхатидан чиқарди.

2019 йил 1-3 апрель кунлари, Ҳукумат делегацияси Брюссель шаҳрида «Ўзбекистон пахта теримида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга қандай барҳам бермоқда» мавзусидаги мунозара форумида иштирок этишди. Форум ишида Европа итифоқи, Халқаро меҳнат ташкилоти,  Жаҳон  банки,  дипломатик   корпус  вакиллари,   меҳнат ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш масалалари билан шуғулланувчи ташкилотлар ҳамда хорижий ОАВ экспертлари иштирок этди.

Форум     доирасида Ўзбекистонда        амалга оширилаётган ислохотлар,                          хусусан,

қишлоқ                    хўжалиги, тўқимачилик саноати соҳасини

ривожлантириш, модернизация          қилиш, мамлакатнинг инвестицион                                        муҳити жозибадорлигини

ошириш, болалар меҳнатига ва мажбурий меҳнатга бутунлай барҳам бериш, унинг ҳар қандай кўринишларининг олдини олиш, бу борада институционал ҳамкорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, кўрилаётган чоралар тўғрисида батафсил ахборот бериб ўтилди.

Шунингдек, делегация аъзолари                 Европа Иттифоқи, Халқаро меҳнат ташкилоти, Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси,  “Human Rights  Watch”  ташкилоти, текстил компаниялар     ва бошқа                      халқаро институтлар       вакиллари билан   ҳам    музокаралар олиб борди.

 

 

Бу борадаги ишлар  давом эттирилиб, 2019 йил 6-9 ноябрь кунлари Белгиянинг Брюссел шаҳрида “EURACTIV” Европа ахборот-таҳлил портали билан ҳамкорликда “Европа иттифоқига кийим-кечак импорти. Таъминот занжирида                                 шаффофлик               ва барқарорликка эришиш”  мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

 

 

 

 

Мажбурий меҳнатга қарши курашиш фаолияти билан шуғулланувчи вазирлик ва идоралар томонидан хорижий давлатларнинг тажрибаларини ўрганиш, ходимларининг халқаро ўқув машғулотларида иштирокини таъминлаш борасида ҳам муайян ишлар амалга оширилди.

2.Одам савдосига қарши курашиш соҳасида

Одам савдоси жабрланувчиларининг ҳуқуқ ва  манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш, хорижий давлатларда ушбу жиноят жабрдийдасига айланган шахсларни Ватанига қайтариш мақсадида Марказий Осиё давлатларининг тегишли ҳуқуқ тартибот органлари билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Одам савдоси ва ноқонуний миграциясига қарши курашиш йўналишида АҚШ, Ҳиндистон, БАА, Туркия, Тайланд ва Малайзия давлатларнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда одам савдосининг барча кўринишларига қарши курашиш мақсадида “икки томонлама келишув”лар лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

Марказий Осиё давлатларининг ҳуқуқ тартибот органлари билан ҳамкорликда “Стоп-трафик” ва “Нелегал” каби тадбирлар ўтказилиши йўлга қўйилди.

 

 

 

2019 йилнинг 26-30 март кунлари Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон давлатлари ҳудудида “Стоп трафик”                         тезкор-профилактик тадбирини ўтказилди.

 

 

 

 

Маълумот учун: Қўшма тадбир давомида, 4 та давлат ҳудудида жами 43 та одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар аниқланди (Ўзбекистонда 21 та, Қозоғистонда 19 та ва Қирғизистонда 3 та).

Республикамизда аниқланган ҳолатларнинг 3 таси жинсий эксплуатация ва 18 таси фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик жиноятларини ташкил этади.

Тунги клублар, сауналар ва меҳмонхоналарда 2 минг 861 маротаба рейдлар ўтказилиб, 258 нафар фоҳишалик билан шуғулланган аёллар профилактик ҳисобга олинди, 87 та маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланиб, айбдор шахсларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилди.

 

Шунингдек, 2019 йил

18-22 ноябрь кунлари Қозоғистон Республикаси билан             ҳамкорликда Нур-Султон, Олма-ота ва Чимкент шаҳарларида “Нелегал”                тезкор-

профилактик тадбири ўтказилди.

 

Маълумот учун: Тадбир натижасида одам савдоси жиноятини содир этганлиги учун халқаро қидирувда бўлган 3 нафар шахслар ушланди. Фуқароларимиз ишчи кучидан фойдаланиш қоидаларини бузган 56 нафар Қозоғистон фуқаролари (иш берувчи) маъмурий жавобгарликка ва миграция қонунчилигини бузган 6 нафари эса жиноий жавобгарликка тортилди.

Шунингдек, Қозоғистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузганлиги учун 186 нафар фуқароларимизга мажбурий тартибда давлатдан чиқиб кетиш бўйича суд томонидан ажрим чиқарилди ҳамда 427 нафар шахснинг Қозоғистонда бўлиш муддати қисқартирилди.

“Реадмиссия” ҳақидаги келишувга асосан, хорижий фуқароларни вақтинча ушлаб туриш марказларида сақланаётган ва мажбурий меҳнат эксплуатациясига тушиб қолган ҳамда турли сабабларга кўра ватанга қайтиб келаолмаётган 83 нафар (23 нафари қайтарилди) фуқароларимизга нисбатан ҳеч қандай қонуний чоралар кўрилмасдан, Қозоғистон ҳудудидан чиқариб юборишга келишилди.

 

 

Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш, унинг жабрдийдаси бўлган ватандошларимизга ёрдам бериш билан боғлиқ ишларни кенг кўламда бажариш доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан мунтазам равишда тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, чет элда доимий яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва меҳнат мигрантларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида Россиянинг Санкт-Петербург, Қозон, Ростов-Дон, Екатеринбург ва Владивосток шаҳарларида, Қозоғистоннинг Олмаота ва Актау, Хитойнинг Гуанчжоу шаҳарларида янги бош консулхоналар очилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг Россиядаги элчихонасида  (2 та  штат   бирлиги),   Кореядаги   элчихонасида (2 та    штат    бирлиги),     Истанбулдаги     бош     консулхонасида (2 та  штат  бирлиги)   ва   Новосибирскдаги   бош   консулхонада (1 та штат бирлиги) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ходимларидан тайинланадиган қўшимча штат бирликлари жорий қилинди.

 

2019 йил        25 ноябрь куни    Одам    савдосига    ва мажбурий  меҳнатга  қарши курашиш миллий комиссияси аъзоларининг АҚШ Давлат департаменти     ва     Меҳнат вазирлиги   вакиллари билан видеоконференция шаклидаги                           мулоқоти ўтказилди.

 

 

Ушбу видеоконференция шаклидаги                мулоқотда эришилган келишув асосида АҚШ Давлат департаменти ҳамда Меҳнат вазирлиги делегациясининг

Ўзбекистонга              ташрифи ташкил этилди. Тадбир давомида                                    делегация

аъзолари мамлакатимизда одам савдасига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан таништирилди.

 

 

Бундан ташқари, одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш ҳамда миграция масалалари  билан  шуғулланувчи  давлат ва жамоат ташкилотлари мутахассисларининг малакасини ошириш, илғор хорижий давлатларнинг тажрибасини ўрганиш мақсадида тегишли соҳа мутахассисларининг Россия, Норвегия, Италия, Австрия, Туркия ва Қозоғистон давлатларига ташрифлари ташкил этилди.

Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида ушбу йўналишда 2020 йилда вазирлик, идоралар томонидан халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳалар дастури ишлаб чиқилди ва ижрога йўналтирилди.

Ушбу дастурда Ўзбекистон Республикаси мутасадди вазирлик, идораларининг Халқаро меҳнат ташкилоти,  Европада  Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти, Миграция бўйича халқаро ташкилот, БМТнинг Наркотик ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси билан одам савдоси ва мажбурий меҳнатни олдини олиш борасидаги ҳамкорлигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланган.

 

VI.Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасидаги мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш юзасидан тавсиялар

  1. Бугунги кунда ҳам айрим маҳаллий ижро ҳокимликлари, вазирлик, идоралар ҳамда уларнинг қуйи тузилмалари раҳбарлари томонидан ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари учрамоқда.

2019 йилда Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари хизматчилари ва ҳарбий билим юрти курсантлари мажбурий тарзда пахта йиғим-теримига жалб этилганлиги ҳолатлари аниқланди. Бу эса турли ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотланинг эътирозларига сабаб бўлди.

Халқаро  меҳнат  ташкилоти  томонидан  ўтказилган  мониторинг якунлари  бўйича  2019 йилда  пахта  йиғим-теримида  иштирок  этган 5,9 % (102 минг нафар) шахслар мажбурий жалб этганлиги қайд этилган.

Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари билан ўтказилган миллий мониторинг жараёнида ҳам 47 та ҳолатда 3 минг 895 нафар (шундан 700 нафари харбий хизматчилар) шахслар пахта йиғим-теримида мажбурий жалб этилганлиги аниқланган.

  1. 2019 йилда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар 2018 йилга нисбатан камайган бўлсада, бу йўналишда содир этилган умумий жиноятлар орасида чақалоқ савдоси билан боғлиқ жиноятлар юқорилигича қолмоқда.

 

 

Хусусан, 2018 йилда содир этилган 120 та одам савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг 38 %ни (46 та) чақалоқ савдоси жинояти ташкил этган бўлиб, 2019 йилда ушбу йўналишда содир этилган 94 та жиноятдан 43 %ни (41 та) чақалоқ савдоси билан боғлиқ жиноятлар ташкил этган.

  1. Одам садоси билан боғлиқ жиноятлар таҳлили ушбу турдаги жиноятларга одамларни ёллашнинг янги усуллари ва воситалар кенгайиб бораётганлигини кўрсатмоқда.

Одам савдоси билан боғлиқ мурожаатлар ҳал этилишининг қонунийлиги   ҳамда   ушбу   турдаги    жиноятларни    аниқланиши ва судларда кўрилиши, жазо муқаррарлиги тамойили таъминланиши механизми самарали йўлга қўйилмаган.

Хусусан, 2019 йилда одам савдоси жинояти билан боғлиқ келиб тушган 710 та мурожаатдан 94 таси (13 %) бўйича жиноят иши очилиб, 137 нафар айбдорларга нисбатан қонуний чоралар кўрилган.

Одам савдоси билан шуғулланган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатиш ва уларни судгача олиб боришда тегишли соҳа мутахассисларининг билими ҳамда тажрибаси етишмаяпти.

Халқаро ташкилотлар ҳам Ўзбекистонда ушбу турдаги жиноятларни суд тартибида кўриб чиқиш ҳолатлари камайиб кетаётганлигини салбий баҳоламоқда.

  1. Меҳнат миграция муносабатларини тартибга солувчи махсус қонун қабул қилинмаган, меҳнат меграциясига тааллуқли ҳуқуқий тушунчалар қонунчиликда мустаҳкамланмаган, натижада меҳнат мигрантларининг ҳуқуқий мақоми, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўлақонли белгиланмаган.
  2. Одам савдоси жабрдийдаларини ижтимоий реабилитация қилиш масаласи билан биргина Тошкент шаҳридаги Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича Республика реабилитация маркази шуғулланиб келмоқда.

Ҳозирда ушбу Марказнинг моддий-техник базаси эскирган бўлиб, бугунги кун талабига жавоб бермайди. Марказга жойлаштирилган жабрланувчиларга озиқ-овқат (бир кунда 15 минг 800 сўм) ҳамда дори-дармон (бир кунда 907 сўм) учун етарли маблағ ажратилмайди.

 

Тавсиялар:

  1. Фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ҳамда халқаро экспертларни жалб этган ҳолда, мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик борасида Халқаро меҳнат ташкилотининг учинчи томон мониторинги ҳамда миллий мониторинг ўтказиш ишларини давом эттириш, бунда мониторинг ишларини иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида ҳам ўтказилишини назарда тутиш.

 

 

Пахта учун давлат буюртмаси бекор қилинишини инобатга олган ҳолда, қишлоқ хўжалик кластерлари, фермер хўжаликлари раҳбарлари ва бошқа иш берувчилар учун халқаро меҳнат стандартларига амал қилиш, муносиб иш ўринларини яратиш ва бошқарувнинг бозор иқтисодиёти механизмига ўтиш масалаларида ўқув-семинарлар ташкил этиш.

Пахта йиғим-терими ишларини миллий қонунчилигимиз талабларига қатъий амал қилган ҳолда фақатгина пахта-текстил кластерлари ҳамда фермер хўжаликлари томонидан жойлардаги жамоат ташкилотлари кўмаги асосида амалга оширилишини таъминлаш, ушбу ишларга маҳаллий ижро ҳокимияти вакилларининг аралашувини олдини олиш.

Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида 2021-2023 йилларга мўлжалланган Ўзбекистонда муносиб меҳнат бўйича мамлакат дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Мажбурий меҳнатга оид халқаро конвенцияларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш ишларини давом эттириш, бунда, ХМТнинг “Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисаларда ишчиларга компенсация тўлаш тўғрисида”ги 17-сон, “Оналикни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 183-сон, “Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси тўғрисида”ги 187-сон Конвенцияларини 2020 йил давомида ратификация қилиш масаласини кўриб чиқиш.

  1. Фарзандликка олиш билан боғлиқ амалдаги норматив- ҳужжатларни тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш ҳамда илғор ҳалқаро тажрибани инобатга олган ҳолда мазкур жараённи янада соддалаштириш     бўйича     миллий     қонунчиликка      ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

Чақалоқ савдосининг келиб чиқиш сабабларини чуқур таҳлил қилган ҳолда унга қарши курашиш ишларини янада кучайтириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

  1. Одам савдоси билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш ва жазо муқаррарлиги тамойилини таъминлаш борасидаги халқаро стандартлар бўйича ички ишлар органлари ходимларини ўқитиш, ривожланган хорижий давлатларда малакасини ошириш ишларини жадаллаштириш.

Одам савдоси қурбонларини халқаро стандартларга мувофиқ идентификация қилиш ва уларни қайта йўналтиришнинг миллий механизмини жорий этиш билан боғлиқ тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

 

 

  1. Ташқи меҳнат миграцияси, унинг механизимлари ва шаклларини белгилаш, фуқароларни чет элларда иш билан таъминлаш ишларини кучайтириш, бу соҳада давлат сиёсатини такомиллаштириш, меҳнат мигрантлари билан чет элда ишлаш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, шунингдек фуқароларни чет элда  иш  билан  таъминлашда  рақобат ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида  “Миграция тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Хориждаги фуқароларимиз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилишда хорижий давлатларнинг ваколатли идоралари билан ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистонлик мигрантлар сони кўп бўлган давлатларда Ташқи меҳнат миграцияси агентликнинг ваколатхоналарини ташкил этиш ишларини давом эттириш.

Маълумот учун: бугунги кунда  Россиянинг  Москва  шаҳрида ва Жанубий Кореянинг Кванжу шаҳрида Ташқи меҳнат миграцияси агентликнинг ваколатхоналари фаолияти йўлга қўйилган.

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳқамасининг 2008 йил 5 ноябрдаги “Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича Республика реабилитация марказини ташкил этиш тўғрисида”ги 240-сонли қарорини қайта кўриб чиқиш ва бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда, қўшимча ва ўзгартириш киритиш бўйича янги қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Хужжат лойиҳасида марказ фаолиятини такомиллаштириш, уни Ички ишлар вазирлиги тизимига ўтказиш ҳамда ҳудудларда унинг минтақавий филиалларини ташкил этиш масалаларини назарда тутиш.

  1. Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш ишларида фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар имкониятларидан янада кенгроқ фойдаланиш, бунинг учун ушбу йўналишларда фаолият юритадиган нодавлат нотижорат ташкилотларнинг рўйхатдан ўтиши ва фаолият юритиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Нодавлат нотижорат ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Кодекси лойиҳасини халқаро ташкилотлар экспертлари, фуқаролик жамияти вакилларини кенг жалб қилган ҳолда янада такомиллаштириш.
  2. Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича Миллий стратегия лойиҳасини  ишлаб  чиқиш,  бунда   аҳоли,   айниқса,   хотин-қизлар ва ёшлар учун муносиб иш ўринларини яратиш, шунингдек норасмий бандликни қисқартириш масалаларини назарда тутиш.

 

 

  1. Аҳолининг, хусусан, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, камбағалликни бартараф этиш, бу соҳаларда фуқаролик жамияти вакилларининг фаол иштирокини таъминлаш, шунингдек ижтимоий хизмат мутахассисларини жахон стандартлари асосида тайёрлаш ва ўқитилишини ташкил этиш, ушбу мақсадларга БМТ, Европа Иттифоқи, Жаҳон банки ва бошқа халқаро ташкилотларнинг грант маблағларини жалб этиш чораларини кўриш.
  2. Одам савдоси ва  мажбурий  меҳнат  билан  боғлиқ  жиноят ва ҳуқуқбузарликлар ягона ҳисоботини юритиш тартибини ишлаб чиқиш.
  3. Оммавий ахборот воситалари, хусусан, телевидение орқали одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш масалаларига бағишланган ижтимоий роликларни  мунтазам бериб борилишини таъминлаш, уларнинг сифати ва таъсирчанлигини ошириш.